Украина Бош вазири Юрий Ехануров ўз мамлакати газ таъминоти учун Туркманистонга 470 миллион доллар қарзлигини маълум қилди.

Ехануров айни масаласини муҳокама қилиш учун 26 – 27 октябр куни Ашхободга боради. Шу ҳафта бошида Туркманистон президенти Сапармурод Ниёзов Украинага етказиб берилган табиий газ учун Киев расмийлари Туркманистонга қарийб 500 миллион доллар қарзлигини билдирган эди.