Афғонистон Президенти Хамид Карзай Исроил Бош вазири Ариел Шарон билан учрашиш ниятида эканини билдирди.

Карзай Исроилда чоп этиладиган газета мухбири билан суҳбатда Исроил қўшинлари Ғазодан олиб чиқилгани энди эса Афғонистон Исроилни тан олиши кераклигини айтди. Афғонистон раҳбарига кўра, Фаластин давлати барпо этилганидан кейин икки давлат тўлиқ дипломатик алоқалар ўрнатиши мумкинлиги, чунки Фаластин ва Исроил бирга тинч-тотув яшаш ҳуқуқига эгалигини айтди.