Британия Метереология маркази 2005 йил дунё бўйича иккинчи ёки учинчи энг иссиқ йил бўлиши мумкинлигини башорат қилмоқда.

Ер ва денгиз ҳароратини доимий равишда кузатиб борувчи мазкур ташкилотга кўра, 2005 йил иккинчи ёки учинчи энг иссиқ йил бўлиши декабр ойи охиригача Сибирда қандай ҳарорат қайд этилишига боғлиқ.
Шуни эслатиб ўтиш лозимки 1998 йил ҳозирга қадар энг иссиқ йил сифатида қайд этилган.