Ўтган шанба куни Покистонда рўй берган зилзила оқибатида нобуд бўлганлар сони 40 мингга яқинлашди.

Айни пайтда, ёмғир, қор ва совуқ бошпанасиз қолган миллионлаб аҳоли вазиятини янада оғирлаштиряпти. Президент Парвез Мушарраф табиий офат оқибатида 38 минг одам нобуд бўлгани, 62 минг одамга тан жароҳати етганини маълум қилди. Мушарраф бошпанасиз қолган уч миллион 300 минг одам учун чодирлар ниҳоятда зарур эканини айтди.
Покистон Бош вазири Шавкат Азизга кўра, табиий офатдан кейинги қайта тиклаш ишлари учун беш миллиард доллар маблағ ва ўн йилдан камроқ вақт керак бўлади.
Жума куни БМТ Бош котибининг инсонпарварлик ёрдами бўйича ўринбосари Йан Эгеланд зилзила оқибатларини тугатиш учун миллиардлаб доллар ва ўн йилдан ортиқ вақт кетиши мумкинлигини айтган эди.