Эроннинг Ахваз шаҳридаги савдо маркази яқинида иккита портлаш содир этилди.

Оқибатда 4 одам нобуд бўлди 70дан ортиқ одам яраланди. Эрон Ички ишлар вазирлиги матбуот вакили Жахонбахши Ханданига кўра, ахлат идишига ташланган иккита бомба кетма-кет портлаган. 40дан ортиқ одамга тиббий ёрдам кўрсатилган. Портлаш масъулиятини ҳозирча ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ. Маълумотларга кўра, Ироқ билан чегарага яқин жойлашган бу шаҳарда сўнгги пайтларда миллатлараро ихтилофлар юзага келган.