Исроил радиоси мамлакат харбийлари Ғарбий соҳил бўйида фаластинлик жанггарини ўлдирганлиги ҳақида хабар тарқатди.

Радио Фаластин хавфсизлик хизмати манбаидан бирининг сўзини иқтибос келтирар экан¸ Жениндаги Исломий Жиҳот гуруҳи етакчиси Исроил хавфсизлик кучлари томонидан ўлдирилди¸ деди.
Яқин Шарқдан тарқатилган бошқа бир хабарда¸ Исроил тез тиббий ëрдам ходимларига кўра¸ Ғарбий соҳил бўйида фаластинлик қуролланган шахс икки нафар яҳудийни ўлдириб¸ 5 нафар одамга жароҳат етказгани айтилмоқда.
Исроил радиоси хабар беришича¸ ҳодиса Гуш Эцион аҳоли яшайдиган пункт олдидаги автобус бекатида¸ Қуддусдан 15 километр нарида юз берган.