Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Ҳамид Ризо Асефи Теҳрон Европа давлатлари билан ядровий дастури борасидаги музокараларни давом эттиришга тайëр эканлигини маълум қилди.

Аммо Эрон Германия¸ Франция ва Британия билан музокараларни давом эттириш олди уранни бойитиш дастурни тўхтатиши кераклиги ҳақидаги шартга кўнмаслигини таъкидлади.
Музокаралар август ойида Теҳрон уранни йўқ қилиш ишларини кўнгилли равишда тўхтатгани учун бекор қилинган эди.
АҚШ Эронни атом бомбаси ишлаб чиқаришда гумон қилиб¸ унинг масаласи БМТ Хавфсизлик Кенгашида кўриб чиқилишини талаб қилмоқда.