Ҳиндистон шимолидаги Гангез дарëсида сузувчи қайиқнинг керагидан ҳам ортиқ одам билан тўлдирилиши ва қайиқнинг ағдарилиб кетиши натижасида 36 киши ҳалок бўлиб¸ 40га яқин одам йўқолди.

Ҳодиса Уттар Прадеш штатининг Балиа мавзесида юз берди.
Маҳаллий расмийлардан бирига кўра¸ 50 кишига мўлжалланган қайиқ 100кишини олиб кетаëтган пайтда¸ дарëнинг ўртасига келгач¸ чўка бошлаган.
20га яқин одам қирғоқ бўйига эсон-омон сузиб ўтган. Ғаввослар 36та жасадни сув қарисидан олиб чиқишга муваффақ бўлди.Қидирув ишлари давом этмоқда.
Қурбонларнинг аксарияти ишдан уйига қайтаëтган колхоз ишчилари бўлган.