Туркия ва Руминияда пайдо бўлган парранда гриппининг тарқалишини олдини олиш мақсадида¸ Сурия ва Саудия Арабистони юқори чоралар кўрмоқда.

Сурия Агросаноат Вазири одамларнинг парранда гриппига олиб келувчи ҳар қандай ҳоллар ҳақида тезда маълум қилиши учун фавқулотда телефон линиялари ташкил этди.
Паррандалар сотилаëтган дўконлар санитария назорати ўтказиш учун беркитилди.
Сурия жума куни ҳудудида H5NI эпидемияси пайдо бўлган Туркия билан чегарадош мамлакатдир.
Саудия Арабистони соғлиқни сақлаш Вазири эса¸ касалхонадаги беморларнинг парранда гриппидан текширилишини буюрди. Шунингдек¸ Ҳаж сафарига келаëтган сайëҳлардан ҳам қўшимча анализ олиниши кутилмоқда.
Туркия ва Руминия ўз ҳудудларида парранда гриппини назорат қилиш ишларини муваффақиятлти якунлаганини маълум қилди.