Ироқ конституцияси кўпчилик томонидан маъқуллангани хабар қилинмоқда.

АҚШ ҳарбийларига кўра¸ Шанба куни Ироқнинг янги конституцияси бўйича референдум ўтказилган пайтда Рамади шаҳри бўйлаб ҳаракатланаëтган АҚШ ҳарбийлари машинасининг йўлга ўрнатилган бомбага дуч келиши натижасида¸ ҳарбийлардан 5 нафари ҳалок бўлгани маълум қилинмоқда.
Ироқ конституцияси кўпчилик томонидан маъқуллангани хабар қилинмоқда.
Ҳаттоки суннилар орасида кутилганидан ҳам кўп одам¸ конституцияни маъқуллаган.
Сайлов Комиссияси бугун тарқатган маълумотида мамлакатнинг шимолий вилояти Ниневаҳда яшовчиларининг аксарияти сайловда “Ҳа” жавобини берганлигини билдирди.
Бироқ¸ мамлакат собиқ Президенти Саддам Ҳусайн туғилиб ўсган Салоҳиддин вилояти яшовчилари “ Йўқ “ жавобини берганлиги айтилмоқда.
Тахминий рақамларга кўра¸ 10 миллионга яқин одам референдумда овоз берган. Бу эса¸ овоз беришга мойилларнинг 65% ташкил этиб¸ дунë мамлакатлари раҳбарларига кўра¸ айни дамда Ироқдаги вазият фонида кўпчиликни ташкил этади.
АҚШ Президенти Жорж Буш рефендумни муҳим қадам¸ деб атади:
Овоз беришда иштирок этиши билан¸ Ироқ ҳалқи террорчиларга қаттиқ зарба бериб¸ ироқликлар мамлакат келажагини зўравонликлар ëрдамида эмас¸ балки тинч йўл билан ҳал этиш ниятидалигини намойиш этди"¸ - Оқ Уй раҳбари.
АҚШ Давлат Котиби Кондолиза Райс Ироқ халқи шанба куни ўтказилган референдумда янги конституцияни мақуллаганига умид билдирди.