Хитой тарихида иккинчи бор фазога чиқарилган ҳаво кемаси парвози муваффақиятли якунланди.

Икки фазогир мамлакат шимолидаги Ички Монголия мухториятига эсон-омон қўнди. Улардан бири Нэ Хайшэн микрофон тутишга ошиққан журналистларга бундай деди:
“Мен биламан, кўпчилик биздан хавотир олди, қайғурди. Мен уларнинг ҳаммасига миннатдорчилик билдирмоқчиман”, — деди хитойлик фазогир.
Хитой расмийларига кўра, бу парвоз тўлалигича тинчлик йўлидаги илмий тадқиқотларга қаратилган.