Исроил ҳукумати Иордан дарёси ғарбий соҳилидаги шаҳарлараро қатновда чекловлар жорий қилди.

Бунинг сабаби сифатида куни кеча айни ҳудуддаги яҳудий аҳоли пунткларида ҳужум содир этилганини келтирилмоқда ва Исроил Мудофаа вазирлиги буни “мудофаа акцияси”, деб атади.
Кеча бу ерда 3 фаластинлик фуқаро ўтиб бораётган автомобилдан ўққа тутилган. Бу ҳужум учун масъулиятни “Ал-Акса жафокашлари гуруҳи” ўз зиммасига олди.
Шу тариқа кескинлашган вазият Бош вазир Ариэл Шарон ва Фаластин мухторияти етакчиси Маҳмуд Аббослар ўртасида ноябрга белгиланган учрашувнинг бўлишини ҳам савол остига қўймоқда.