Хорватия расмийлари мамлакат шарқидаги минглаб хонаки паррандаларини йўқ қилмоқда.Хорватия расмийлари мамлакат шарқидаги минглаб хонаки паррандаларини йўқ қилмоқда.

Айни ўша ҳудудда парранда гриппи вируси пайдо бўлгани хабар қилинди.
Хорватия радиосига кўра¸ ветеренар врачлардан иборат гуруҳ Жденци кўли атрофида 3 км радиусдаги қушларни тутиб¸ ўлдирмоқда.
Ўтган ҳафта ҳалок бўлган қуш парранда гриппидан ҳалок бўлган-бўлмаганлиги тасдиқланмаган.
Хорватияга қўшни Черногория бугун қушларни парранда гриппи текширувидан ўтказа бошлади.
Швециядада нобуд бўлган ўрдакни текширув ишлар шуни кўрсатдики¸ у H5N1 вирусидан эмас¸ балки бошқа касаллик оқибатида ўлган.
Европанинг ташқарисида¸ айтайлик Эронда ҳам кўп сонли қушларнинг ҳалок бўлаëтганлиги хабар қилинмоқда¸ аммо уларнинг айнан парранда гриппидан ҳалок бўлганлиги аниқ эмас.