Соқлиқни сақлаш расмийлари Европа парранда гриппига қарши жиддий курашишга тайëрлигини маълум қилди.

Дания пойтахти Копенгагенда парранда гриппига бағишланган 3 кунлик анжуманда Европа ва Осиëнинг соғлиқни сақлаш мутахассислари¸ сариқ қитъада 60 киши ўлимига сабаб бўлган мазкур вирус Осиëни таҳдидга солаëтганини маълум қилди.
Канада пойтахти Оттавада ҳам 30дан ортиқ мамлакат вакиллари парранда гриппига бағишланган икки кунлик анжуман ўтказмоқда.
H5N1 вируси Россиянинг Тамбов вилоятида пайдо бўлгани ҳам хабар қилинди.
Сўнгги ҳафтада H5N1 Европанинг кўпчилик давлатларида аниқланди.