Қирғизистонда бош вазир Феликс Қулов истеъфоси талаби билан бўлаётган митинглар давом этмоқда.

Айрим манбааларда 400га яқин одамнинг Бишкекдаги парламент биноси олдига тўплангани айтилади.
Айни митинг Ўшда ҳам бўлиб ўтди. 100га яқин одам Феликс Қулов ва парламент раиси Омурбек Текебаев истеъфосини талаб қилмоқда.
Митинг иштирокчилари ҳукумат раҳбари Феликс Қуловнинг парламент депутати Тиничбек Ақматбаев ўлимига алоқадор, деб ҳисоблайдилар. У 20 октябрь куни Бишкекдан унча олис бўлмаган жазо колонияларидан бирида маҳбуслар томонидан ўлдирилган эди.
Шу билан бирга Қулов Ички ишлар вазирлигида ислоҳот ўтказишни бошлади.
Ўмурбек Суваналиев Бишкек шаҳар ички ишлар идораси бошлиғи этиб тайинланди.
Қулов Ишчки ишлари вазирининг ўринбосари Олимбой Султоновни ишдан олиб¸ ўрнига Бишкек шаҳар ички ишлар идорасининг собиқ бошлиғи Молдомуса Кўнгантиевни тайинлади.