Туркманистон Халқ Маслаҳати мамлакат президенти Сапармурот Ниëзовнинг 2009 йили президентлик сайловларини ўтказиш ҳақидаги таклифини рад этди.

Бу ҳақда Марказий Сайлов Комиссияси раҳбари Мурод Гариевнинг Ниëзов 1999 йили Туркманистоннинг умрбод президенти этиб сайланганлиги ҳақидаги эслатмасидан сўнг хабар қилинди.
Ниëзов Халқ Маслаҳати мажлисида қатнашиб¸ президентлик сайловлари ўтказиш таклифини овозга қўйган эди:
"Мен ушбу таклифни овозга қўяман. Илтимос¸ ким ушбу лойиҳани Халқ Маслаҳатининг 16 чи чақириғи кун тартибидан олиб ташланишини истаса қўлини кўтарсин. Иккита таклиф бор. Иккинчиси менинг президентлик лавозимимда қолишимдир.Хўш унга қаршилар борми? Йўқ. Унда буни кун тартибидан олиб ташлаймиз“, - деди Туркманбоши.
Ниëзовнинг 2008 ëки 2009 йилларда президентлик сайловлари ўтказиш ҳақидаги таклифини Халқ Маслаҳати сўнгги марта ўтган йилнинг октябр ойида рад этган эди.
Ниëзов 1985 йилдан буëн Туркманистонни бошқариб келади.