Хитой ҳудудида парранда гриппи қайд этилганини маълум қилди.

Мамлакат Агросаноат вазирлиги вирус Анхуи вилоятидаги ғозлар ва хонаки паррандаларда қайд этилганини хабар қилди.
Жакартада соғлини сақлаш вазирлигига кўра¸ фуқаро парранда гриппидан нобуд бўлган. Бу минтақада қайд этилган 4чи холатдир.
Душанба куни Дания пойтахти Копенгагенда парранда гриппига бағишланган 3 кунлик анжуман бошланди. Унда Европа ва Осиëнинг соғлиқни сақлаш мутахассислари¸ сариқ қитъада 60 киши ўлимига сабаб бўлган мазкур вирус Осиëни таҳдидга солаëтганини маълум қилди.
Канада пойтахти Оттавада ҳам 30дан ортиқ мамлакат вакиллари парранда гриппига бағишланган икки кунлик анжуман ўтказмоқда.
H5N1 вируси Россиянинг Тамбов вилоятида пайдо бўлгани ҳам хабар қилинди.
Сўнгги ҳафтада H5N1 Европанинг кўпчилик давлатларида қайт этилди.