Германияда юз берган авиафалокат оқибатида ўз оиласини йўқотган шахс устидан Цюрихда суд иши бошланди.

Виталий Калоев авиафалокат юз берган вақтда парвозни назорат қилган диспетчерни ўлдирганликда айбланмоқда.
Авиафалокат оқибатида Виталий Калоев рафиқаси ва икки фарзандидан айрилган эди. Ўшанда чартер парвозни амалга ошираëтган самолëт Германия осмонидан фалокатга учради.
У диспетчер Питер Ниелсондан қасос олиб уни ўлдирганликда айбланмоқда.
Россиянинг Осетия Республикаси президенти Таймураз Мамсуров норасмий сафар билан Швейцарияга¸ судда қатнашиш учун бориб¸ уни адолатли ўтишига ишонч билдирди:
"Маҳкама адолатли ўтишига хозирча ҳеч бир шубҳам йўқ. Шу пайтгача олиб борилган ишлар объектив бажарилди. Шу вақт ичида суд Виталийни қандайлигини ва унинг бу ишга қўл уришига нима туртки бўлиши мумкинлиги борасида маълумотлар тўплади.Шундай экан¸ суд холислигига хозирча шубҳа йўқ"¸ - деди Осетия президенти.
Калоев¸ агар айбдор деб топилса¸ 20 йилгача қамоқ жазосига ҳукм этилиши мумкин.