БМТнинг тергов ишлар бўйича ходими Детлев Мехлис Хавфсизлик Кенгаши билан Ливаннинг собиқ бош вазири Рафиқ Харири ўлими билан боғлиқ хисобот бўйича музокара ўтказмоқда.

Ҳисоботга кўра¸ Рафиқ Харири ўлими ортида Ливан ва Сурия расмийларининг қўли бор.
Сурия ва Ливан бундай иддаоларни рад этди.
АҚШ президенти бугун қилган чиқишида Рафиқ Харирининг ўғли Саад Харрининг унинг отаси ўлими учун жавобгарлар халқаро трибунал олдида жавоб бериши кераклиги ҳақидаги чақириғини эътибордан четда қолдирмаслигини айтди:
"Биз одамларни қонун олдида жавоб беришини истаймиз. Мен бу борада бошқа давлат раҳбарлари билан ҳам халқаро трибунал ушбу масалани ҳал қилиш учун тўғри йўллигини муҳокама қилмоқчиман. Аммо одамлар қилмишлари учун жавоб бермоғи лозим. Бу борадаги биринчи қадам эса¸ БМТ Хавфсизлик Кенгашида жавоб беришдир"¸ - деди Жорж Буш.
Хавфсизлик Кенгашининг икки вакили Хитой ва Россия мазкур чиқишга хавотир билдириб¸ БМТ ҳисоботини ўрганиш учун кўпроқ вақт керак эканлигини таъкидлади.