Россия президенти Владимир Путин хавфсизлик Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг устувор масалалардан бири эканлигини маълум қилди.

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти доирасида Москвада ўтаëтган икки кунлик йиғилишда сўзга чиққан Путин кун сайин ташкилотнинг муҳимлиги ортиб бораëтгани ҳақида гапирди:
"Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо ва уни кузатувчи мамлакат аҳолисининг умумий сони уч миллиарддан ортиқ. Шундай таркиб билан йиғилган мамлакат раҳбарлари ер юзи аҳолисининг кўпчилигини ташкил этувчи одамларнинг ижтимоий ва иқтисодий ҳаëтида ўз аксини топадиган қарорлар устида ишлаяпти ва ишлашда давом этади".
Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига Хитой¸ Россия¸ Қозоғистон¸ Қирғизистон¸ Тожикистон ва Ўзбекистон мамлакатлари аъзо. Ҳиндистон¸ Эрон¸ Монголия ва Покистон йиғилишда кузатувчи сифатида қатнашмоқда.