Бугун Россия ва Исроил ташқи ишлари вазирлари Сергей Лавров ҳамда Салван Шалом учрашди.

Қуддус шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда бир қатор масалалар қаторида Эрон ядровий дастури масаласи ҳам муҳокама этилди. Учрашувдан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида Силван Шалом шундай маълум қилди:
“Исроил томони Эроннинг ядро ва ракета тадқиқотларидан қаттиқ хавотирда. Шундай хавотир Халқаро атом энергияси агентлиги томонидан ҳам билдирилмоқда. Бизнингча, жаҳон ҳамжамияти, айни вақтда Россия ҳам, Эронда ядровий қурол пайдо бўлишига йўл қўймаслиги керак”.
Айни вақтда Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳам шу масалага тўхталди:
“Бизнингча, турли мамлакат махсус хизматлари тўплаган маълумотлар Эрон ядровий дастури реал хавф туғдираётганини тасдиқламайди. Аммо, агар ишончли ва малакали манбаларда шундай маълумотлар пайдо бўлса, у ҳолда бу масала БМТ Хавфсизлик кенгашига тақдим этилиши мумкинлигини биз инкор қилмаймиз”.