Хитой президенти Ху Цзинтао Шимолий Кореяга уч кунлик сафарини бошлади.

У Шимолий Корея раҳбари Ким Ир Чен билан музокара олиб боради. Сўзлашув чоғида Шимолий Корея ўзининг ядровий дастуридан воз кечиши борасида тўхтаб қолган олти томонлама сўзлашувни қайта бошлаш масаласи ҳам муҳокама этилиши кутилмоқда. Ху Цзинтао ташрифидан олдин Пхенянда бўлган Хитой Ташқи ишлар вазири Ли Жаоксин АҚШ Давлат котиби Кондолиза Райс билан телефон орқали сўзлашган.