Афғонистонда толиблар билан шиддатли жанглар бошланган. Афғонистоннинг Ўрузгон ва Пактико вилоятларида толиблар билан қуролли тўқнашувлар бўлиб ўтган.

Бир қанча кишининг ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар бор. Бугун Афғонистон шимолидаги Мазори Шариф шаҳрида эса британия ҳарбийларига ҳужум уюштирилган. Ҳужум оқибатида бир нафар британ аскари ҳалок бўлган, беш нафари жароҳат олган. Маҳаллий полиция ҳужумчилардан уч нафарини қўлга олган.