Фаластин Мухторияти АҚШ ҳукуматидан Ғазо минтақасини бомбалашни тўхтатиш борасида Исроилга босим қилишни сўраган.

Бугун Исроил авиацияси Ғазо минтақасига ҳаводан зарбалар берган ва оқибатда у ернинг электр таъминотига зарар етган. Исроил томонига кўра, фаластинлик жанггарилар Исроилга қарши ракета зарбалари беришда фойдаланиши мумкин бўлган объектлар нишонга олинган. Талафотлар ҳақида маълумотлар йўқ. Чоршанба куни Исроилнинг Хадера шаҳрида беш киши ўлимига сабаб бўлган портлашдан сўнг Исроил Ғазо минтақасида ҳаво амалиётини бошлаган. Ўша портлашларга жавобгарликни "Ислом жиҳоди" гуруҳи зиммасига олган.