Ҳукуматдан ағдарилган толиблар ҳаракатига қарши курашаëтган Афғонистондаги аëллар мактабида гулхан ëқилди.

Вилоят тергов бўлими бошлиғи Қудратулло Арабзай Кобулдан 65 км наридаги ўрта мактаб қайта таъмирланаëтган бўлиб¸ қизлар палаткаларда таҳсил олаëтганини айтди.
Шанба куни мактабга ракета отилиши натижасида ундаги асбоб ускуналар¸ стол-стуллар ва машина парча-парча бўлиб кетган эди.
Шанба куни Афғонистонда толиблар билан шиддатли жанглар бошланган. Афғонистоннинг Ўрузгон ва Пактико вилоятларида толиблар билан қуролли тўқнашувлар бўлиб ўтган.
Бир қанча кишининг ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар бор.
Сўнгги кунларда 23 нафар одамнинг ҳалок бўлгани айтилади. Улар орасида Британия ва АҚШ ҳарбийлари ҳам борАфғонистон сайлов комиссиясига кўра¸ сентябр ойида ўтказилган парламент сайловларининг якуний натижаси унда фирибгарлик ҳолати юз бергани ҳақидаги шикоятлар туфайли бир оз кечиктирилаëтганини маълум қилди.