Якшанба куни Ироқ вазирлар маҳкамаси маслаҳатчиси Ғолиб Абдул Маҳди ўз машинасида ишга кетаëтган пайтда қуролланган номаълум шахслар томонидан отиб ўлдирилди.

Маҳди Ироқ вице-президенти Одил Абдул Маҳдининг акаси эди.
Уни ишга олиб кетаëтган ҳайдовчи ҳам ҳалок бўлган.
Президент Жалол Талабони мазкур ҳодиса юзасидан таъзия билдирди.
Бошқа ҳодисаларда 6 нафар ироқликнингнобуд бўлгани айтилади.
Бағдоднинг бошқа бир мавзейида юз берган отишмада Ироқ Савдо вазирининг ўринбосари Қайс Довуд Хасанга ҳужум уюштирилиши натижасида унинг икки нафар тана қўриқчиси ҳалок бўлиб¸ унинг ўзи елкасидан яраланган.
Шиалар шаҳри Жанафда эса¸ қора кийим кийган 100га яқин аëл Саддам Хусайнга қарши ўлим жазосини қўллашни талаб қилиб¸ юриш қилди.
АҚШ Мудофа вазирлиги эълон қилган маълумотга кўра¸ 2004 йилнинг 1 январидан бошлаб¸ жанггарилар ҳужуми оқибатида 26 минг ироқлик ҳалок бўлган ëки яраланган.