АҚШ ҳарбийлари Бағдод яқинида йўлга ўрнатилган бомбага дуч келиши оқибатида 4 нафар ҳарбий ҳалок бўлганини маълум қилди.

Ироқнинг Сурия билан чегарадош ҳудидида АҚШ ҳаво кучлари Ал Қойда гурҳи аъзолари яширингани гумон қилинган ҳудудга ҳужум уюштирди.
АҚШ ҳарбий вакилига кўра¸ Карабила шаҳарчасида ўтган рейдда фуқаролар талофат кўрмаган.
Аммо маҳаллий касалхона ходимлари оддий фуқаролар орасида жароҳат олганлар борлигини маълум қилди.
Британия Ташқи ишлар вазирлиги Ироқда сунъий йўлдош орқали ишлайдиган телефоннинг жанггарилар томонидан ўғирлаб кетилиши сабабларни ўрганаëтганини айтди. Маълумотларга қараганда¸ жанггарилар мазкур телефон орқали 890 минг долларга гаплашиб қўйган.
Британиянинг Бағдоддаги элчихонасида рўйхатдан ўтказилган телефон хизмати учун чек келгач уни ижарага олган компания қоғозда кўрсатилган маблағнинг номувофиқлигини аниқлагаб¸ уни рўйхатдан ўчирган эди.