АҚШнинг Форс кўрфасидаги қуролли кучлари қўмондони генерал Жон Абизаид бугун Қирғизистонда президент Қурмонбек Бакиев билан учрашди.

Сўзлашувлар давомида Қирғизистон раҳбари Бишкек яқинидаги Ганси ва Манас ҳаво базаларидан фойдаланиш шартлари тўғрисидаги янги шартнома лойиҳасини АҚШ генералига таклиф этган. Бу ҳақда Қирғизистон президенти Қурмонбек Бакиев шуларни айтди.
"Қирғизистон томони янги шартнома лойиҳаси устидаги ишларни якунлаяпти. Бугунги учрашув фурсатидан фойдаланиб, масалани чўзиб ўтирмасдан сиз билан мухокама қилишни лозим топдик", - деди Бакиев.
Шартнома лойиҳасига, АҚШ ҳарбий базасининг атроф-муҳитга зарари қопланиши шарти ҳам киритилган. Шунингдек, Қирғиз томони Вашингтондан коррупцияга қарши курашда ёрдам сўраган. Қўшма Штатлар 2001 йил оҳиридан бери Қирғизистон ҳаво базаларидан фойдаланиб келмоқда.