Туркманистон ва Эрон президентлари икки томонлама алоқалар масаласини муҳокама қилди.

1 ноябр куни телефон орқали бўлган мулоқот чоғида Сапармурод Ниёзов ва Маҳмуд Аҳмадинажод икки қўшни давлатнинг нефт ва газ соҳасидаги ҳамкорлигини ривожлантириш масаласини муҳокама қилди. Суҳбат чоғида Каспий ресурсларни ўзлаштириш борасида ҳам сўз борди.