Ироқнинг Мусаййиб шаҳридаги шиалар масжиди яқинида автомобилга ўрнатилган бомба портлади.

Ироқ Ички ишлар вазирлиги портлаш оқибатида камида 23 одам нобуд бўлгани 46 одам яраланганини билдирди.
Жорий йил 16 июлида худкуш ҳужумчи Мусаййибда содир этган портлаш оқибатида 90дан ортиқ одам нобуд бўлган эди.
Айни пайтда, бугун Рамади шаҳри ва унинг ташқарисида рўй берган воқеаларда АҚШнинг тўрт ҳарбийси халок бўлди.
Бағдодда юз берган учта айри воқеада эса ироқлик беш ҳарбий, беш нафар фуқаро, бир полиция ходими, жаъми 11 одам нобуд бўлди.