Хитой ҳукумати парранда гриппига қарши курашда армияни жалб этган.

Ушбу хавфли вирус бу давлатда такрор қайд этилган эди. Хитой қуролли кучлари қўмондонлигига касаллик тарқалиши олдини олишда ҳукумат идоралари билан яқин ҳамкорлик қилишга буйруқ берилган. Кеча Жаҳон банки парранда гриппига қарши курашиш учун қашшоқ ўлкаларга 500 миллион доллар ажратажагини билдирганди.