АҚШ ва Ироқ ҳарбийлари Сурия чегараси яқинида ҳарбий амалиётларни бошлаган.

"Пўлат парда" деб номланувчи мазкур амалиётда АҚШнинг икки ярим минг, Ироқнинг эса мингга яқин аскари қатнашмоқда. АҚШ ҳарбий қўмондонлигининг маълум қилишича, амалиётдан мақсад Ироқнинг Сурияга чегарадош қисмида ўрнашган жанггари тўдалар ва уларнинг алоқа тизимларини яксон қилишдан иборат.