Покистоннинг зилзиладан азият чеккан худудларида ўта аянчли вазият ҳукмрон.

Яқин кунлар ичида бу худудда ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши ва қор тушиши кутилмоқда. 8 октябр кунги зилзила оқибатида Покистоннинг Қашмир минтақасида уч миллиондан ошиқ одам бош панасиз қолган эди. Ҳозир ҳам уларнинг учдан бир қисми чодирларсиз кун кечиромоқда. Гуманитар ёрдамлар келиши суст кечмоқда.