Эрондан келган хабарларга кўра¸ Теҳрон ҳукумати Британия¸ Франция ва Германиядан ядровий дастури борасидаги музокараларни қайта бошлашни сўраб¸ расман мурожаат қилгани айтилмоқда.

Томонлар ўртасидаги музокаралар шу йилнинг август ойида Теҳрон ядровий дастурини тўхтатиш эвазига иқтисодий ва сиëсий имтиëзлари ҳақидаги таклифларни рад этгач¸ тўхтаган эди.
Халқаро Атом Энергияси Агентлик шу йил сентябр ойида Теҳрон ўзининг ядровий дастури бўйича ҳамкорлик қилмаëтгани ва мазкур масала БМТ Хавфсизлик Кенгашига оширилишини айтган эди.
Бугун Эрон Ташқи ишлар вазирлиги БМТ мутахассисларига Парчиндаги ҳарбий иншоатга бориб¸ уни назорат қилишга рухсат берилганини билдири.