Бағдоддан кўтарилган йўловчи самолëт 25 йил ичида биринчи бор Теҳрон аэропортига келиб қўнди.

Мазкур парвоз Ироқ Ҳаво йўлларига қарашли “Boeing 737” русмли самолëтда амалга оширилди.
Икки мамлакат ўртасидаги доимий рейслар 15 ноябрдан бошланиб¸ ҳафтасида икки маротаба амалга оширилади.
Эрон Ҳаво йўллари ҳам яқин орада Басрага рейс қўйишни режалаган.
1980-1988 йиллардаги Эрон-Ироқ урушидан сўнг икки мамлакат ўртасида парвозлар тўхтатилган эди.