Женевада парранда гриппи тарқалишининг олдини олишга бағишланган анжуман иш бошлади.

Жахон соғлиқни сақлаш ташкилоти хомийлигида ўтказилаётган анжуманда 100дан ортиқ давлат вакиллари қатнашмоқда.
Айни пайтда, Вьетнамда яна бир одам парранда гриппидан вафот этди. Бу билан Вьетнамда шу касалликдан ўлганлар сони 42тага етди. Осиё давлатларида эса парранда гриппидан ҳозирга қадар ўлганлар сони 60тадан ошди. Уларнинг аксарияти паррандачилик соҳасида ишлаган одамларни ташкил этади.