Британия Бош Вазири Тони Блэр июл ойида Лондонда юз берган портлашлардан сўнг¸ полиция иккита террор ҳаракатини олдини олишга муваффақ бўлганини маълум қилди:

“Биз полициялашган мамлакатда истиқомат қилмаяпмиз. Аммо биз узлуксиз равишда бизнинг ҳаëтимизда қурбонликларга сабаб бўладиган¸ бизнинг турмуш тарзимизни бузадиган ва жиддий террор ҳаракатлари олдида турган мамлакатда истиқомат қилаяпмиз”¸ - деди Тони Блэр.
7 июл куни рўй берган портлашлардан сўнг¸ Британия парламентида аксил террор бўйича янги қонун овозга қўйилди.
Мазкур қонун лойиҳасига кўра¸ террорчиликда гумон қилинаëтган шахслар ҳеч қандай айбловсиз 90 кунгача қамоқда сақланиши мумкин.
Ушбу қарорга нисбатан жиддий қаршиликлар билдирилмоқда.
7 июл куни юз берган портлашлар 50 нафар одам ўлимига сабаб бўлган эди.