Пекинда Шимолий Корея ядровий дастурини тўхтатиш бўйича музокаралар қайтадан бошланди. Музокараларда учта асосий масала кўриб чиқилади.

Музокараларда олти мамлакат Шимолий ва Жанубий Корея¸ Хитой¸ Россия¸ Япония ва АҚШ вакиллари иштирок этмоқда.
Жанубий Корея вакили Сонг Мин Сун музокараларнинг биринчи куни тинч ўтаëтганини маълум қилди.
Унга кўра¸ музокараларнинг биринчи кун тартибидан ўрин олган асосий масала Пхенян ядровий дастурини тўхтатиш ва унинг эвазига Шимолий Кореяга иқтисодий ва энергетик имтиëзлар таклиф қилиш ҳамда олти мамлакат билан муносабатларнинг нормаллашишини таъминлашдир.
Сентябр ойида Пхенян энергия ва бошқа соҳадаги ëрдам эвазига ядровий дастурини тўхтатишга рози бўлган эди.