Ироқнинг собиқ раҳбари Саддам Хусайннинг бош адвокати Ироқ собиқ раҳбари ва унинг 7 сафдошини суд қилаëтганлар билан адвокатлар ҳар қандай алоқаларини тўхтатишини маълум қилди.

Халил ал Дулами “Reuters” ахборот агентигига берган интервюсида адвокатлар кенгаши 28 чи ноябрга қолдирилган суд бекор қилиниши ва уни ноқонуний ¸ деб ҳисоблашини айтди.
Адвокатнинг ушбу баëнотига бир кун олдин номаълум шахслар томонидан Ироқ собиқ вице президенти Таха Яссин Рамазанни судда ҳимоя қилаётган адвокатлардан бири Одил ал-Зубайдийнинг ўлдирилиб кетилгани сабаб бўлмоқда.
“Ассошиэйтед Пресс” ахборот агентлигига берган интервюсида Дулами АҚШ ҳарбийлари ва Ироқ ҳукумати бу каби ўлдиришларга чек қўйиш учун масъуллигини таъкидлади.
Ироқ Ппрезиденти Жалол Талабоний ушбу ҳаракатларни қоралаб¸ адвокатларни ҳукумат томонидан ҳимоя қилинишини қабул қилишга чақирди.