АҚШ Давлат Котиби Кондолизза Райс Яқин Шарқ бўйлаб сафарга отланмоқда.

Райс хоним сафарининг илк манзили ўлароқ жума куни Баҳрайнга боради. У ерда АҚШ дипломатияси раҳбари саноати ривожланган давлатлар ҳамда араб ўлкалари расмийлари билан минтақада сиёсий ҳамда демократик ислоҳотларни рағбатлантириш масаласини мухокама этади. АҚШ Давлат Котиби Кондолизза Райснинг кейинги манзили эса Саудия Арабистонидир. У ерда Райс Саудия Қироллиги расмийлари билан учрашувлари чоғида диний эркинликлар масаласини кўтармоқчи. Яқинда АҚШ Давлат Департаменти Саудия Арабистонини диний эркинликларни бўғувчи давлатлар рўйхатига қўшган эди. Якшанба куни эса Кондолизза Райс Исроил ва Ғарбий соҳилга ташриф буюради.