Тожикистон Адлия вазирлиги “Иқтисодий ислоҳотлар учун” деб номланган янги сиёсий партияни рўйхатга олди.

Партия раҳбари ва айни пайтда Тожикистон Транспорт институти ректори бўлган Олимжон Бобоевнинг айтишича, янги сиёсий бирлашма турли тоифадаги иқтисодчи мутахассислардан таркиб топган бўлиб, партияни тузишдан мақсад иқтисодий ислоҳотларга кўмак бериш. Айни пайтда Адлия вазирлиги мулозимининг маълум қилишича, вазирлик бошқа бир янги партия - Аграр партияси аризасини ҳам кўриб чиқмоқда.