Ўзбекистон хафсизлик ҳизмати “Фергана ру” сайтига ишловчи журналистнинг калтакланишига алоқаси йўқлигини билдирди.

9 ноябр куни Алексей Волосевич номаълум кимсалар ҳужумига учраган. Улар журналистни уриб йиқитиб, уст-бошига бўёқ тўкиб кетишган ва журналист бу хатти-ҳаракатлар Миллий хавфсизлик хизмати томонидан уюштирилган, деб ҳисоблашини айтганди. Миллий хавфсизлик ҳизмати матбуот вакили Олимжон Тўрақулов буни инкор этди.