Фаластинликлар собиқ раҳбари Яссир Арафат вафот этганига бир йил тўлди.

Сана муносабати билан Рамаллоҳда маросимлар ўтказилди.
Рейтер ахборот агенлигига интервью берган Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос Арафат ҳар бир фаластинлик қалбидан жой олганини айтди:
“Арафат вафот этганига бир йил тўлди. Бу Яссир Арафат Фаластин халқи орасида йўқ, деган гап эмас. Яссир Арафат ҳар бир фаластинлик, ҳар бир араб ва ҳар бир озодлик ҳаракати фаолининг қалб тўридан жой олган”, – деди Маҳмуд Аббос.
Фаластинликларга 40 йил раҳбарлик қилган Яссир Арафат 2004 йил 11 ноябрда Франциядаги касалхонада вафот этган.