Яқин Шарқ давлатлари бўйлаб сафар қилаётган АҚШ Давлат Котиби Кондолизза Райс Сурияни яна танқид қилди.

Бугун Баҳрайнда очилган халқаро анжуманда чиқиш қиларкан Райс хоним Сурияда инсон ҳуқуқлари қўпол бузилаётгани ва ҳукумат буйруғи билан одамлар қамоққа олинаётганини таъкидлади. АҚШ дипломатияси раҳбарига кўра, Вашингтон бундан буён ҳам Сурия халқининг озодлик, демократия ва қонун устиворлигини қарор топтириш сари интилишини дастаклайди. Баҳрайндаги анжуманда Сурия ташқи ишлар вазири Фаррук аш Шараа ҳам қатнашмоқда.