Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Котиби Кофи Аннан бугун кутилмаганда Ироққа ташриф буюрди.

Бош вазир Иброҳим Жаафарий билан учрашувдан сўнг Аннан Бирлашган Миллатлар Ироқдаги демократик жараёнларга бундан буён ҳам кўмакчи бўлишини айтди.
"Ироқ ҳукумати билан сиёсий ўтиш жараёни силлиқ кечиши учун ҳаракат қиляпмиз. Бўлғуси сайловлар устида ҳам ишламоқдамиз. Ироқ ўз келажагини ўзи белгилаши ва барқарор жамият барпо этишда Ироқ ҳукумати ва халқи билан бирга ишлашимиз тўғрисидаги Хавфсизлик Кенгаши мондатига эгамиз", - деди Кофи Аннан.
Айни пайтда Ироқда портлашлар давом этмоқда. Бугун Бағдод шаҳар бозорида ичига бомба ўрнатилган машина портолагани оқибатида тўрт одам нобуд бўлди.