Непал пойтахти Катманду кўчаларида бир мингга яқин демократия фаоллари мамлакатда демократияни қайта тикланиши ва ҳукумат томонидан оммавий ахборот воситалари ҳақида қабул қилинган янги қарорлардан норозилик билдириб¸ юриш қилди.

Намойишчилар орасида журналистлар¸ адвокатлар¸ тиббиëт ходимлари¸ ўқитувчилар¸ талабалар ва муҳандислар бор эди.
Улар қўлларидаги шиорлар билан ҳукуматни оммавий ахборот воситалари ҳақида қабул қилган қарорини бекор қилишга чақирди.
Бугун шунингдек¸ Жанубий Осиë мамлакатлари раҳбарларининг Непалдаги саммитида¸ Непал подшоҳси Гуянендра Ҳиндистон Бош вазири Манмухан Сингҳга кўп партияли демократияни тиклаш томон муҳим қадам қўйишга тайëрланаëтганини билдирди.