Озарбайжонда ўтган парламент сайловлари натижасидан норозилик билдириб бугун минглаб мухолифат тарафдорлари Бокуда йиғилди.

Ўтган ҳафта тинч намойиш ўтказган мухолифат овоз беришда сохтакорликларга йўл қўйилганини айтиб, сайловлар қайтатдан ўтишини талаб қилмоқда.
Халқаро ташкилотлар якшанба куни ўтказилган сайловлар қатор демократик тамойилларга мос келмаганини баён қилиб¸ Озарбайжон ҳукуматини танқид қилмоқда.
Расмий маълумотларга кўра¸ иқтидордаги “Янги Озарбайжон” партияси парламентдаги 125 ўриннинг аксариятини эгаллаб¸ сайловларда ғалаба қозонган.
Шанба куни ҳукуматга қарашли ахборот агентлигига берган интервюсида Озарбайжон президенти Илхом Алиев унинг мамлакатида Грузия, Украина, Кирғизистондаги каби рангли инқилоб рўй бериши эхтимолдан анча йироқ эканини билдирган.