БМТ Бош Котиби Кофи Ананнга кўра¸ Сурия президенти Башар Асаднинг сўзлаган нутқидан уни Ливаннинг собиқ бош вазири Рафиқ Харирий ўлими сабабларини ўрганаëтган БМТ махсус гуруҳ билан ҳамкорлик қилишга тайëрлиги кўринади.

Бу ҳақда Ананн Кувейтга қарашли “Куна” ахборот агентлигига маълум қилди.
Башар Асад Ливан собиқ бош вазири Рафиқ Харирий ўлими сабабларини ўрганаëтган махсус гуруҳ билан ҳамкорлик қилишга чақириб босим қилаëтгани туфайли дунë жамоатчилигини танқид қилди.
Президент “Дамашқ душманлари талабига бўйин эгмайди”¸ - деди. Аммо Башар Асад унинг мамлакати текширувлар ўтказаëтган гуруҳ билан ҳамкорлик қилишни айтди.
Сурия Ливан собиқ бош вазири Рафиқ Ҳаририй ўлимига алоқадорлиги ҳақидаги ҳар қандай иддаоларни рад этмоқда.