Саудия Арабистонига расмий сафарини давом эттираëтган АҚШ Давлат Котиби Кондолиза Райс Сурия Ливан собиқ бош вазири Рафиқ Харирий ўлимини ўрганаëтган махсус комиссия билан исталганидек ҳамкорлик қилиш ниятини кўрсатмади¸ деди.

Райсга кўра¸ афтидан Дамашқ Детлев Мехлис етакчилик қилаëтган текширув гуруҳи келишишга ҳаракат қилмоқда:
“Сурияликлар ҳамон ҳамкорлик қилишга тўлалигича истак билдирмади. Жаноб Мехлис илтимосига “Ха”¸ деб жавоб бериш ўрнига Дамашқ Мехлис билан келишиш йўлларини қидираëтган кўринади. Аммо¸ нима бўлмасин Сурия ҳамкорлик қилади¸ деб ўйлайман. Бу дунë жамоатчилиги талабидир”¸ - деди Кондолиза Райс.
Райс бу ҳақда Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазири Шахзода Сауд Файзал билан Жиддада ўтказган матбуот анжуманида гапирди.
Шунингдек¸ Райс Саудия Арабистони ҳукуматини аксил террор урушида бундан ҳам фаол бўлишга чақирди.
Райснинг Исроилга жўнаши олдидан Саудия Арабистони подшоҳи Абдуллоҳ билан учрашиши кутилмоқда.
Исроилдан сўнг¸ Кондолиза Райс Иорданияга бориб¸ у ердаги портлашлар қурбонига айланганларнинг яқинига ҳамдардлик билдиришни режалаган.