Бугун Москвада Россия Президенти Владимир Путин ва Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

Бугунги музокаралар чоғида Россия ва Ўзбекистон ўртасида ҳамкорлик ҳақида битим имзоланди.
Имзоланган битим Кремлнинг Каримовни қўллаб қувватлаши рамзи деб баҳоланмоқда.
Музокаралрдан кейин Ислом Каримов имзоланган битимни икки давлат алоқаларидаги мисли кўрилмаган ҳужжат дея баҳолади.
“Бугун икки томонлама алоқаларимизда мисли кўрилмаган даражага чиқяпмиз. Мен буни тушунаман, Ўзбекистонда ҳамма буни тушунади. Россия Ўзбекистон билан бундай ҳамкорлик битимини имзолаши мисли кўрилмаган ҳолат”, - деди Каримов.